Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ашан -Ўзбекистоннинг мева-сабзавот салоҳиятига баҳо беради
Место рекламы

Ашан -Ўзбекистоннинг мева-сабзавот салоҳиятига баҳо беради

Ўзбекистонга энг йирик савдо тармоғининг Россия делегацияси ташриф буюради.

Жорий йилнинг июнь ойи бошларида “Ашан Ритейл Россия” мамлакатнинг озиқ-овқат саноати салоҳиятини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон элчихонаси хабар қилди.

Ташриф 2-июндан 6-июнга қадар давом этади. Учрашув ташкилотчилари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясидир. 

 11628056

Россия делегацияси “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, МЧЖ Agro Organic Product, Gold Dried Fruits Export ва Adis Textile билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолаш имконияти кўриб чиқилади.

Делегация Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган интенсив боғлар, бозорлар ва савдо марказларига ташриф буюради. Бундан ташқари, россиялик ишбилармонлар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлар ва сақлаш инфратузилмаларининг ривожланиш даражасини баҳолаш истагидалар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1-майдан бошлаб “Ашан”нинг Россия савдо тармоғига синов тариқасида мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни бошлади.

Бу ҳақда апрел ойи охирида “Ашан” раҳбарлари ва қатор маҳаллий корхона делегациялари ўртасида келишувга эришилган эди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

j4tvirb97zjydyt-i66q7ve5wgcixzea

Молия вазирлиги давлат қарзи ҳисобини юритиш ва мониторинг қилишни автоматлаштирмоқда

Молия вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки ва БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) ҳамкорлигида ОТБнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари