Главные новости
Главная / Жамият / «Арсенал» яна бир бразилиялик футболчини трансфер қилди
Место рекламы

«Арсенал» яна бир бразилиялик футболчини трансфер қилди

Бразилиялик ҳимоячи Габриэл Магальяэс «Лилль»дан «Арсенал»га ўтди.

Клуб матбуот хизмати бошқа бразилиялик футболчилари Луиз ва Виллианнинг видеомулоқотини эълон қилди, унда ёш бразилиялик футболчи «Арсенал»га ўтганини тасдиқлаган.

Лондонликлар клуби ушбу футболчи билан шартнома тафсилотларини ҳозирча ошкор қилмади. ОАВ маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи клуб билан 5 йиллик шартнома тузган. У янги клуби сафида 6-рақам остида тўп суради.

«Биз Габриэлни «Арсенал»да олқишлаймиз. Унинг кўплаб сифатлари борки, бу бизни янада кучайтиради. «Лилль»да у серқирра футболчи эканини намойиш этган. Биз унинг «Арсенал»да янада кучайишини кутамиз», — деган клуб бош мураббийи Микель Артета.

Аввалроқ «канонирлар» ушбу футболчи трансфери учун 30 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Габриэл «Лилль»га 2017 йил январида «Авай»дан 3 млн еврога трансфер бўлган. 2019/20 йилги мавсумда Габриэл Франция чемпионатида 24 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

4zuihdds_uky6f3ia3oatpz11-ahefst

«Ал Ҳилол»га қарши бу сафарги ўйин финалдек бўлади». Машарипов билан суҳбат ёхуд #FootWeek’да томоша қилинг!

FootWeek лойиҳаси давом этади. Бу дафъа кўрсатув «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига тўғри келди. Жалолиддин …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари