Главные новости
Главная / Спорт / «Арсенал» Англия Кубоги чорак финалига йўл олди
Место рекламы

«Арсенал» Англия Кубоги чорак финалига йўл олди

Футбол бўйича Англия Кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги 2 март, душанба кунига белгиланган «Порцмут» — «Арсенал» учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Google имагес

Унда Микель Артета бошқарувидаги «тўпчилар» Сократис Папастатопулос ва Эдвард Нкетиа томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани қўлга киритиб, мусобақанинг чорак финалига йўлланмани нақд қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал босқичидаги қолган баҳслар 3—5 март кунлари бўлиб ўтади.

Англия Кубоги

1/8 финал баҳси

2 март, душанба

«Порцмут» — «Арсенал» 0:2

Голлар: 0:1 – 45+4 Папастатопулос, 0:2 – 51 Нкетиа.

«Порцмут»: Басс, Болтон, Бержесс, Седдон, Маккрори, Майерс-Ҳарнесс (Кертис, 67), Эванс (Кеннон, 74), Клоуз, Макгиэн, Уильямс, Ҳаррисон (Марквис, 67).

«Арсенал»: Мартинес, Давид Луиз, Папастатопулос, Мари, Торрейра (Себальос, 16), Уиллок (Жака, 87), Мартинелли, Гендузи, Нелсон (Мэйтленд-Найлз, 90), Нкетиа, Сака.

Огоҳлантиришлар: Гендузи (35), Макгиэн (40).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

dxs9mmk0soasu2-r2_xx99mc4c9gpfzq

«Реал» чемпионми? Мадридликларга қулайлик берувчи 5 сабаб

Кеча Андалус дербиси билан Испания чемпионати давом эттирилди. Мавсум якунига қадар яна 11 тур бор …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари