Главные новости
Главная / Жамият / Ҳарорат кўтарилмоқда. Иқлим исиши сабаб инсонлар нималар йўқотиши мумкин?
Место рекламы

Ҳарорат кўтарилмоқда. Иқлим исиши сабаб инсонлар нималар йўқотиши мумкин?

Сўнгги 20 йилда об-ҳавонинг кескин исиши оғир гуманитар ва иқтисодий зарарларга олиб келмоқда. БМТ бу ҳолат вайронагарчиликка ҳам сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Фото: Reuters/ Antara Foto Agency

БМТга таяниб Жаҳон иқтисодий форуми ташкилотининг ёзишича, ҳароратнинг ошиши кейинги ўн йилликда кўп ерларда қурғочқиликни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳозиргача бўлган рақамлар ҳам даҳшатли: 2000 йилдан 2019 йилгача Хитойда 577 та, АҚШда 467 та табиий офат қайд этилган. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (321), Филиппин (304) ва Индонезия (278) туради. Табиий офатлар бўйича топ 10 та давлатнинг 8 таси Осиёда жойлашган.

Кейинги 20 йилда умумий ҳисобда 7 348 та табиий офат кузатилиб, улар 1,23 миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлган, 4,2 миллиард одам офатлардан зарарланган. Қурғоқчилик, тошқин, цунами, зилзила, табиий ёнғинларнинг ҳаммаси 2,97 триллион доллар иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлмоқда. Бу офатларда иқлим исишининг ҳам «ҳиссаси катта».

Ҳукуматлар нима қилиши мумкин?

«Тўғри, офатлар вақтида тобора кўпроқ одамлар қутқариб қолинмоқда, лекин бундай ҳодисалар кўпайиши билан улардан зарарланадиганлар сони ҳам ошиб бормоқда», дейди БМТ бош котибининг табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича махсус вакили Мами Мизотури.

У ҳукуматлар фалокатлардан эртароқ огоҳлантирувчи тизимлар ўрнатишга инвестиция ажратиши, офатлар хавфини камайтирувчи стратегиялар ишлаб чиқиши зарурлигини айтмоқда.

Бельгиянинг Лувен университети ходими Деберати Гуха-Сапирнинг фикрича, иқлим исиши билан боғлиқ ҳолатлар кейинги 20 йилда ҳам шу тарзда давом этаверса, инсоният келажакда жиддий муаммоларга дуч келади: «Юқори ҳарорат кейинги 10 йилда биз учун, айниқса, қашшоқ давлатлар учун энг катта қийинчиликка айланади», дейди у.

1,5 градуслик чегаранинг бузилиши

Ўтган ой дунё тарихидаги энг иссиқ сентябрь қайд этилган эди. ЕИнинг коперникус иқлим ўзгариши хизмати маълумотларига кўра, Сибир, Яқин Шарқ, Жанубий Американинг айрим қисмлари ва Австралияда ғайритабиий даражада иссиқ ҳарорат қайд этилган.

Халқаро Метеорология хизмати агар келгуси 5 йилда ҳаво ҳарорати ўсишда давом этса, ҳарорат саноат асридан олдинги даврдан 1,5 градус ўсиш қайд этишини айтмоқда. Олимлар даҳшатли йўқотишларга учрамаслик учун ҳарорат 1,5 градусдан кўп ошмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантиришади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

hjjejj9hyndqfkp1nkm2qbk2jf2qeyo1

«Бу кунда шунчалар кўп одам отилганидан, Чўлпонга келганда ўқлар тугаб қолган…» — 4 октябрь даҳшатлари ҳақида

«Атрофдаги аҳоли ўқ овозини эшитмаслиги учун мотор ёқиб қўйиб, оқшомдан тонгга қадар маҳбуслар отилган ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари