Главная / Жамият / Арманистон мухолифати Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди
Место рекламы

Арманистон мухолифати Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди

8 ноябрь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбойжон қуролли кучлари назоратига ўтганлигини эълон қилди.

Фото: REUTERS/Hayk Baghdasaryan/Photolure

Арманистондаги 20га яқин мухолиф партия мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва у бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини талаб қилиб қўшма баёнот билан чиқди.

 “Қайтариб бўлмас йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида юзага келган ҳалокатли вазият учун жавобгар бўлган бош вазир Пашинян ва унинг ҳукуматини ихтиёрий равишда четланишини талаб қиламиз. Вазиятда ўзгариш қилишга қодир, ҳарбий-сиёсий муаммоларни еча оладиган янги ижроия органи тузилишини талаб қиламиз”, – дейилади 17та мухолиф партия имзолаган баёнотда.

8 ноябрь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбойжон қуролли кучлари назоратига ўтганлигини эълон қилди.

Шуша — Тоғли Қорабоғнинг муҳим шаҳарларидан бири бўлиб, у тан олинмаган республика маркази ҳисобланган Степанакерт шаҳридан 11 километр масофада жойлашган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари