Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади
Место рекламы

«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади

25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

vutjou-tbor0snldtbwwcusettn82f5e

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, қарорга мувофиқ:

  • Бекобод шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қўшиш ҳисобига «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади;
  • 2020–2021 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда янгидан қўшилаётган ҳудудда «Ангрен» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурга киритилади.

Мазкур эркин иқтисодий зона ҳудудида умумий қиймати 24,5 млн АҚШ долларилик истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Жанубий Корея президенти Мун Жэ Иннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Ангрен» ЭИЗ мазкур давлатнинг «Инчхон» эркин иқтисодий зонаси бошқарувига берилиши маълум қилинган эди.

Кеча, 26 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказган ва унда Тошкент вилоятидаги ҳолатга алоҳида диққат қаратилган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

3dy8aw_rpzl9mdjar_zl1dvcwdow9upr

«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари