Главная / Спорт / Англия нашри: «Ўзбекистон – 2019 йилнинг энг яхши бокс мамлакати»
Место рекламы

Англия нашри: «Ўзбекистон – 2019 йилнинг энг яхши бокс мамлакати»

 Спорт бўйича хорижнинг нуфузли нашрларидан бири Ўзбекистонни «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» дея эътироф этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Англиянинг thefight-site.com спорт сайти ўз мақоласида ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича кучлилар номини эълон қилди.

Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида ўзбекистонлик боксчилар эътирофга сазовор бўлишди.

Мақола муаллифи Тейлор Ухиггинснинг келтиришича, «Йил боксчиси», дея Осиё ва жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов эътироф этилган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.

Жаҳон боксида «Қизиқарли жанглар олиб борувчи» сифатида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков келтирилган. «Йил нокаути» сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.

Мақола сўнгида Ўзбекистон – «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» дея эътироф билан якунланган» – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Россияда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси жами 5та медаль – 3та олтин, биттадан кумуш ва бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

idgarsitllc4ccazjm6odw0xrselawg3

Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати коронавирус сабабли бир йилга қолдирилди

Фото: AFP/Getty Images 2020 йил март ойига Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилиши белгиланган ёпиқ иншоотларда енгил …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари