Главные новости
Главная / Жамият / «Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали жорий йилда аҳолига 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб беради
Место рекламы

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали жорий йилда аҳолига 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб беради

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан мунтазам ва сифатли таъминлаш борасида ўз фаолиятини такомиллаштириб бормоқда.

Андижон вилояти ҳудудида 366698та суюлтирилган газдан фойдаланувчи аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, жорий йил давомида жами 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилган. Шундан жорий режа 25115,30 тоннани ташкил қилиб, амалда 25697,94 тонна, режага нисбатан 582,64 тонна кўп (17.07.2019 йил) миқдорда етказиб берилди.

0hh0uuefjstylul4phvtkx_iu_lpn0qx

Ишлаб чиқариш заводлардан ажратилган суюлтирилган газ миқдорларни ташиб келтиришда жами 28 дона МАН русмидаги автоцистерналардан фойдаланилади, шундан 20 донаси филиал тасарруфида ва қолган 8 донаси ёнланма. Бундан ташқари, ажратилаётган миқдорларни ўз вақтида ташиб келтиришда 27 дона вагон-цистерналар учун тегишли шартномалар расмийлаштирилган.

Мазкур суюлтирилган газ ҳажмлари филиал тасарруфидаги 3 дона ГТШ (газ тарқатиш шохобчаси) ва 2та хусусий ГТС (газ тўлдириш станцияси) ташиб келтирилиб, маиший газ баллонларга тўлдирилгандан сўнг махсус газ баллон ташувчи транспортлар орқали аҳолига етказилади.

Шаҳар-туманларда маиший газ баллонларни ташувчи махсус транспорт воситалари сони жами 77тадан иборат, шундан 57таси «ISUZU» ва 20та бошқа турдаги автотранспортлар ҳизмат кўрсатади.

Вилоятнинг Асака, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманидаги ГТШлар ҳудудига маиший газ баллонлари синов марказлари ташкил қилинган бўлиб, аҳоли хонадонларида фойдаланишда бўлган маиший газ баллонларни навбатдаги синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

4zr991haufjhwqxrr9loizxpfikyvw3_

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Тошкент давлат юридик университети/Фото: KUN.UZ «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари