Главные новости
Главная / Жамият / Андижонда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдорлари ишламаган ходимларга пул ёзиб 239 млн сўм ўзлаштиргани аниқланди
Место рекламы

Андижонда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдорлари ишламаган ходимларга пул ёзиб 239 млн сўм ўзлаштиргани аниқланди

Андижон вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу мансабдор шахслар ҳақиқатда ишламаган ходимларга ойлик маош тўлаш ҳамда асоссиз мукофот пуллари ва қўшимча устамалар тўлаб берилиши натижасида 239,1 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан бошқарма мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори ўз рафиқаси ва ишламаган тўрт нафар ходим номига иш ҳақи ёзиб, 62,9 миллион сўмни ўзлаштиргани хабар берилган, кейинроқ Маданият вазирлиги уни рад этганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

4zuihdds_uky6f3ia3oatpz11-ahefst

«Ал Ҳилол»га қарши бу сафарги ўйин финалдек бўлади». Машарипов билан суҳбат ёхуд #FootWeek’да томоша қилинг!

FootWeek лойиҳаси давом этади. Бу дафъа кўрсатув «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига тўғри келди. Жалолиддин …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари