Главная / Жамият / Андижонда ИИБ ходимини ўлдирганликда гумонланаётган уч киши қўлга олинди
Место рекламы

Андижонда ИИБ ходимини ўлдирганликда гумонланаётган уч киши қўлга олинди

22 ноябрь куни соат 02:00 ларда Андижон вилоятининг Избоскан тумани «Юқори Чувама» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган икки нафар туман ИИБ тезкор вакиллари бир гуруҳ фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида тўхтатганида, улар ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Фото: ИИВ матбуот хизмати
Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фуқаролардан бири А.Ж. телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни воқеа жойига чақириб, уч киши биргаликда туман ИИБ тезкор вакиллари С.Я. ва И.Х.ни урган. С.Я. ва И.Х. олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. И.Х. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган. А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.лар ушланган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

salom

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида

Иқтисодий тараққиёт маркази директори, иқтисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган мақоласида хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлар …