Главные новости
Главная / Жаҳон / Анқара С-400 масаласида Вашингтон билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
Место рекламы

Анқара С-400 масаласида Вашингтон билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди

Фото: Aaron Henson/ZUMAPRESS.com/Global Look Press

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Анқара Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуалари масаласида Вашингтон билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди.

“Биз бу мавзуни АҚШ билан муҳокама қилишда давом этамиз, аммо Вашингтоннинг нуқтаи назарини қабул қилиб бўлмайди”, – деб таъкидлади у.

Човушўғлу С-400 – “қутида сақланадиган маҳсулот эмас”лигини, Анқаранинг унга эҳтиёжи борлигини айтди.

“Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига яна эҳтиёжимиз бор ва агар АҚШ кафолат берса, Patriot зенит ракета мажмуаларини сотиб олишимиз мумкин”, – деб қўшиб қўйди у.

2017 йил сентябрда Россия Туркия билан С-400 мажмуаларини етказиб бериш бўйича $2,5 млрд долларлик шартнома имзолади. Дастлабки мажмуаларни етказиб бериш шу йилнинг июлида бошланди. Вашингтон Туркиянинг бу келишувига қарши чиқмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

80fsdy80d9-1

Кремль қачон барпо қилинган? Kun.uz билан қўриқхона-музейга фотосаёҳат

Московский Кремль — Россия пойтахти Москва Кремли шаҳар марказидаги қалъа бўлиб, шаҳарнинг энг қадимги қисмида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари