Главные новости
Главная / Спорт / Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини ўрнатиш вақтида ҳалок бўлди
Место рекламы

Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини ўрнатиш вақтида ҳалок бўлди

Пойгачи ва “Афсоналарни вайрон қилувчилар” (MythBusters) кўрсатуви бошловчиси 36 ёшли Жесси Комбз  реактив автомобилда тезлик рекордини ўрнатишга уриниш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Autoblog сайти хабар берди.

ye-uphi4g_et52xd17zqeupeehfx3yyf

Автоҳалокат Орегон штатидаги Алворда чўлида юз берган. Маҳаллий шериф идорасида хабар қилинишича, фожиа 27 августда Комбс реактив автомобил рулида соатига 996 км тезликка эришмоқчи бўлганда содир бўлган. Аёл бошловчи оғир жароҳатлар олгач, ҳаётдан кўз юмган.

Бошловчининг оиласи баёнотида таъкидланишича, у 1976 йилда аёл каскадёрчи ва пойгачи Китти О’Нил томонидан қуруқликда ҳаракатланиш бўйича аёллар ўртасида ўрнатилган тезлик рекордини янгиламоқчи бўлган. Ўшанда О’Нил уч ғилдиракли реактив автомобилда 843 км/соат тезликка эриша олган.

Кўрсатув вакиллари Комбснинг оиласига ҳамдардлик билдиришган. Айни вақтда фожиа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов олиб борилмоқда.

Комбс “4 та ғилдиракдаги энг тезюрар аёл” деган ном ҳам олган. 2013 йилда у соатига 632 км тезликка эришиб, аёллар ўртасида бу борада тезлик рекордига эришган. Комбс янги рекордини 2016 йилда 769 км/соат тезликка эришиб ўрнатган.

Марҳума All Girls Garage, Extreme 4×4 телекўрсатувларида ҳам ишлаган. Шунингдек, у маълум вақт MythBusters кўрсатувини олиб борган.

Бир неча ой олдин Комбс Instagram’даги саҳифасида ўзининг рекордларини ўрнатган болид Eagle Supersonic Speed Challenger видеосини жойлаштирган. Болид F-104 қирувчи самолёти негизида яратилган бўлиб, 52 минг от кучига ва 5 тонна оғирликка эга.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

j0oojh_l-q7bjtxyukpwygeu19v9ddx3

Европа Лигаси. «Арсенал» яна йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Краснодар» ўз уйида мағлуб бўлди

Европа Лигасида 2-тур ўйинлари якунланди. «Арсенал» ўз уйида Бельгиянинг «Стандард» клубини йирик ҳисобда таслим этди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари