Главные новости
Главная / Жаҳон / Amazon раҳбари икки кунда 19 миллиард доллар йўқотди
Место рекламы

Amazon раҳбари икки кунда 19 миллиард доллар йўқотди

Дунёнинг энг бой одами деб ҳисобланадиган Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос сўнгги икки кун ичида 19,2 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»
Фото: «Корреспондент.net»

Таъкидланишича, бундай йўқотишлар Amazon акцияларининг 26 октябрда 7,8 фоизга, 29 октябрда эса 6,3 фоизга тушиб кетиши натижасида юз берган. Акциялар нархининг тушишига компания даромадининг прогнозлардагидан пастроқ бўлгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, айни вақтда Безоснинг бойлиги 128,1 миллиард долларга тенг. Бунда у ҳали ҳам дунёнинг энг бой одамлари қаторида биринчи ўринда турибди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

1513299579-640x363

Сеулдаги ёнғинда камида етти киши ҳалок бўлди

Жанубий Корея пойтахти Сеулда юз берган ёнғин оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди ва яна …