Главные новости
Главная / Сиёсат / Ҳалифа Ҳафтар кучлари Сирт шаҳрига киргани маълум қилинди
Место рекламы

Ҳалифа Ҳафтар кучлари Сирт шаҳрига киргани маълум қилинди

Маршал Ҳалифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Қаззофийнинг она шаҳри – Сиртга кириб, шаҳардаги порт устидан назоратни қўлга олди. Бу ҳақда ЛМАдаги манба хабар қилди.

Таъкидланишича, ЛМА шаҳарни эгаллаш амалиётининг биринчи босқичида соҳилга десант ташлаб, портни эгаллаб олган. Ҳафтар кучлари, шунингдек, ас-Саъдий ҳарбий базаси, шаҳарнинг бир қатор туманларини эгаллаб, айни вақтда шаҳар маркази томон йўл олмоқда.

Қаззофий Сирт яқинида туғилган. У 2011 йилда шу шаҳар яқинида исёнчилар томонидан ўлдирилган.

Аввалроқ маршал Ҳафтар хорижий тажовузга қарши умумий сафарбарлик эълон қилди. Ҳафтар Туркия парламенти Ливияга маршалнинг душманлари – Триполида жойлашган Миллий келишув ҳукуматига ёрдам бериш учун қўшинлар юборишга рухсат бергандан кейин бундай қадамга борди.

Ливиянинг катта қисмини назорат қилаётган Ҳафтар кучлари охирги ойларда пойтахт Триполини эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари