Главная / Жаҳон / Алиев Тоғли Қорабоғда 10дан ортиқ қишлоқ назорат остига ўтганини маълум қилди
Место рекламы

Алиев Тоғли Қорабоғда 10дан ортиқ қишлоқ назорат остига ўтганини маълум қилди

Озарбойжон қуролли кучлари Зангилон, Фузулий, Жаброил ва Қубадли районларидаги 13та қишлоқни назоратга олган.

Фото: REUTERS/Official web-site of President of Azerbaijan

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакат қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ атрофидаги тўртта районда 10дан ортиқ қишлоқни назорат остига олганлигини маълум қилди.

Азертаж агентлигининг хабар беришича, Озарбойжон қуролли кучлари Зангилон, Фузулий, Жаброил ва Қубадли районларидаги 13та қишлоқни назоратга олган.

Тоғли Қорабоғда бир ойдан бери Арманистон ва Озарбойжон қуролли кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда.

 26 октябрь куни Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари Зохраб Мнацаканян ва Жайхун Байрамов Тоғли Қорабоғда гуманитар ярашув ҳақида келишиб олганди.

 Келишувга Мнацаканян ва Байрамовнинг АҚШ давлат котиби биринчи ўринбосари Стивен Бигэн билан учрашувида эришилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

pdcbr896toa1tdp0lzvilwtqqojbtybs

Тиграй қирғини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар бўлмоқда?

Эфиопияда ҳукумат ва айирмачиларнинг «Тиграй озодлик халқ фронти» кучлари ўртасида зиддият авж олмоқда. Тиграй провинциясини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари