Главная / Жаҳон / Alibaba’нинг соф даромади 56 фоизга ўсди
Место рекламы

Alibaba’нинг соф даромади 56 фоизга ўсди

Фото: Reuters

Alibaba Group компанияси 2019 йилни жуда муваффақиятли якунлади. Бироқ компания раҳбари Дэниел Чжан Covid-19 коронавируси компаниянинг бутун бизнесига салбий таъсир қилишидан огоҳлантирган.

Компания ҳисоботига кўра, 2019 йил 4-чоракда Alibaba’нинг тушуми 23,2 млрд долларни ташкил қилган ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга ўсган. Компаниянинг соф даромади эса 56 фоизга ўсиб, 7,5 млрд долларга етган. Бундай муваффақиятга 11 ноябрда Хитойда нишонланувчи “Бўйдоқлар куни”да ўрнатилган янги савдо рекорди ҳам сабаб бўлган.

Бироқ компания истиқболда барча бўлинмалари кўрсаткичлари пасайишидан огоҳлантирган. Alibaba маълумотларига кўра, Uniqlo, Big Eve ва Estee Lauder каби йирик брендларнинг савдоси ҳажми эпидемия сабабли бир ойда 40-80 фоизгача камайиб кетган. Шунингдек, коронавирус сабабли компаниянинг кўплаб ходимлари янги йил таътилларидан кейин ишга чиқмаган ва шу сабабли товарлар етказилиши издан чиққан.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tvm6lczj6myrli-n_wkvzbgszds8t2xr

«Камолон» маҳалласида турмуш ўртоғини ўлдирган келин ва унинг қариндошига суд ҳукми эълон қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган мажлисда ўтган йилнинг октябрь ойида “Камолон” маҳалласида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари