Главные новости
Главная / Жамият / «Ал Ҳилол»га қарши бу сафарги ўйин финалдек бўлади». Машарипов билан суҳбат ёхуд #FootWeek’да томоша қилинг!
Место рекламы

«Ал Ҳилол»га қарши бу сафарги ўйин финалдек бўлади». Машарипов билан суҳбат ёхуд #FootWeek’да томоша қилинг!

FootWeek лойиҳаси давом этади. Бу дафъа кўрсатув «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига тўғри келди.

Жалолиддин Машарипов «Ал Ҳилол»га қарши ўйинлар ҳақида

Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпиони баҳорда гуруҳнинг 2 ўйинини ўтказган, ҳар иккисида ғалаба қозонган ҳолда гуруҳ пешқадами бўлиб турганди. Қатарда марказлашган тартибда ўта бошлаган ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида «Пахтакор» турнирнинг амалдаги чемпиони, қитъанинг энг кучли клубларидан бири бўлмиш «Ал Ҳилол»га қарши ўйнади ва айтиш жоизки, кутилганидан-да яхшироқ ўйин намойиш этди. Афсуски, натижа ижобий эмас. Биз ўйиндан сўнг жамоа етакчиси Жалолиддин Машарипов билан суҳбатлашдик. «Пахтакор» клуби матбуот хизматининг ёрдами билан уюштирилган мини-интервьюда Жалолиддин жамоа мағлубияти сабаблари ҳақида ва жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.

Суперлигада VAR қандай ишлайди?

Чемпионатимизда Video Assistant Referee тизими жорий этилишига қадам қўйилган. Ушбу тизимни харид қилиб, ундан фойдаланиш бўйича ҳакамларни ўқитиш ва тизимнинг ўзини синовдан ўтказиш ишлари аллақачон бошланган. Биз бу борада ФИФА ҳаками Жаҳонгир Саидов билан гаплашдик. Саидов VAR тизими ҳақида тушунча бериб, унинг қай тарзда, қай тартибда ишлаши, техник асослари ва чемпионатимизга жорий этилишга ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳам сиз азиз мухлислар учун қизиқ бўлса керак, деган умидимиз бор.

Гиннес китобига кирган антиқаҳрамон

Одатдагидек, бу сафар ҳам жаҳон футболида рўй берган қизиқарли воқеаларга тўхталганмиз. Жумладан, эркаклар жамоасига ўтган аёл футболчи, ишсиз қолган шартномасиз футболчилар ҳақидаги маълумотларни кўрсатувдан билиб оласиз. Яна ҳам қизиғи, биз яна мозийга мурожаат қилдик. Тарихдан ўрин олган ўйинлар ва воқеалар ҳақида кичик ҳикоячаларимиз орқали катта ёшли мухлисларга ностальгия, ёш мухлисларга эса футбол билими улаша олсак не ажаб. Айниқса Мартин Палермо Гиннесс рекордлар китобига қайси ҳунари учун антиқаҳрамон бўлиб кирганини ҳозирги авлод мухлислари билиб олсалар чакки бўлмасди.

Қисқаси, FootWeek’ни томоша қилинг ва завқланинг. Ёқимли томоша!

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

hfoit4cjgab5tq1qnpydawzkothklzk3

Президент бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари