Главные новости
Главная / Жамият / Айрим ҳудудларда электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади
Место рекламы

Айрим ҳудудларда электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади

Бугун, 22 ноябрь куни, республиканинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

kwoiopm4mqlkkhqy5qi4wxhsw2yvmgx0

Хусусан:

Фарғона вилояти. Олтиариқ туманининг 75-трансформатор пунктига қарашли “Шалола” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси янги тармоққа уланиши сабабли, ушбу МФЙда;

Тошлоқ туманидаги 764-сонли трансформаторга тегишли эски ҳаво узатмаси янги тортиладиган ҳаво узатмасига ўтказилиши сабабли, “Қанжирға” МФЙда;

Учкўприк туманининг 275-трансформатор пунктининг 10 КВли эски ҳаво узатмаси янги ҳаво узатмасига ўтказилиши сабабли “Юлғунзор” МФЙда;

Бағдод туманининг Ҳамзаобод подстанциясидан чиқувчи 10 кВли Ҳамза фидери 382-трансформатор пункти эски ҳаво узатмасидан янги ҳаво узатмасига ўтказилиши сабабли соат 09:00 дан 17:00 га қадар “Ойдинбулоқ” МФЙларида электр энергиясида таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

Наманган вилояти. Наманган шаҳридаги “Олмазор” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Наманган шаҳрининг “Янгитонг”, “Давлатобод” ва “Порлоқ” МФЙларида;

Мингбулоқ туманидаги “Гулбоғ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Мингбулоқ туманининг “Алами” ва “Бешсерка”, “Қўғали” ва “Қизилқум” МФЙлар ҳамда Поп туманининг “Юксалиш” ва “Яккатут” МФЙларида;

Тўрақўрғон туманидаги “Оқтош” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Тўрақўрғон туманининг “Оқтош”, “Юқори Мўғилтой”, “Бураматут”, “Калвак”, “Мозоркўхна”, “Беруний”, “Ўзбекистон”, “Сарой”, “Бозорбоши”, “Ермасжид” ва “Қатағон” МФЙларида;

Косонсой туманидаги “Косон” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “Гулобод”, “Тагижар”, “Хуррият-1,2” ва “Бомраха” МФЙларида;

Уйчи туманидаги “Қизил Ровот” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Уйчи туманининг “Зиёкор”, “Дўстлик” ва “Янгиер” МФЙларида;

Норин туманидаги “Тўда” ҳаво электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Норин туманининг “Норинкапа”, “Сойбўйи”, “Хўжақўрғон”, “Истиқлол” ва “Янги Фарғона” МФЙларида;

Чуст туманидаги “Ахча” ҳаво электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Чуст туманининг “Зовудқанд”, “Бирлик” ва “Кўча” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Хоразм вилояти. Урганч туманидаги “Шерматлар” маҳалласи, Шовот туманининг “Маданият”, “Арбоб”, “Пўлат”, “Ижтимоят”, “Қундуз”, “Тупроққалъа”, “Ҳунарманд”, “Бешмарган”, “Янги йўл” маҳалларида жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши кутилмоқда. Шу сабабли юқорида келтирилган ҳудудларда жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 9:00дан 18:00гача электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

wvbjoufpm20xlcrdjxr8voash1foqiti-1

Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтди

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби (Высшая школа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари