Главные новости
Главная / Жамият / Ахборот биринчи бўлиб инсоннинг ақлига эмас, унинг ҳисларига таъсир қилади – инфодемия ва фейк хабарлар ҳақида
Место рекламы

Ахборот биринчи бўлиб инсоннинг ақлига эмас, унинг ҳисларига таъсир қилади – инфодемия ва фейк хабарлар ҳақида

Фото: Uzreport TV

Инфодемия ОАВ, ижтимоий тармоқларда, фуқаролик журналистикаси сайтларида бир мавзудаги маълумотнинг  жуда кўп берилишидир. Бир мавзудаги ахборотларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши инсонларга руҳий жиҳатдан босим ўтказилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Бугун, 8 август куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида пандемия даврида вужудга келган янги атама – инфодемия тушунчаси ва ахборотнинг ҳаққонийлигини қандай текшириш мумкинлиги ҳақида маълумот берилди.

Филология фанлари номзоди, доцент Нозима Муротованинг айтишича, инфодемия ОАВ, ижтимоий тармоқларда, фуқаролик журналистикаси сайтларида бир мавзудаги маълумотнинг  жуда кўп берилишидир. Бир мавзудаги ахборотларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши инсонларга руҳий жиҳатдан босим ўтказилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

«Пандемия инсонларни жисмоний жиҳатдан касал қилса, инфодемия кишиларнинг руҳий ҳолатига таъсир ўтказади. Берилаётган ахборотларнинг тури, уларнинг узатилиш вақти ва ҳажми чекланмаган. Инсон қаерда бўлмасин ҳар доим ахборот билан таъминланган», – деди Нозима Муротова.

Қайд этилишича, инфодемия фонида фейк хабарлар ҳам кўпаймоқда. Ҳар бир маълумотнинг тўғрилигини эса текшириб кўриш керак.

«Фейк ахборот биринчи бўлиб инсоннинг ақлига эмас, унинг ҳисларига таъсир қилади. Ва инсон ҳислари таъсирида ахборотни тўғридан тўғри истеъмол қилиб, кўпинча нотўғри қарор чиқариб қўяди.

Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда 1 миллион сўм моддий ёрдам ўрнига 700 минг сўм берилгани ҳақида видео тарқалди. Уни суратга олган шахс ўзини таништирмаган, қайси ҳудудда, ким билан бундай ҳолат содир бўлганини ҳам айтмаган. Бу каби тизимли муаммоларимиз бор, лекин шу мавзуга алоқадор ахборотнинг тўғри-нотўғри эканлигини саралай олиш керак. Шунинг учун бу борада мактабданоқ медиа саводхонлик ва ахборот хавфсизлиги дарслари ўқитилиши керак», – дея қайд этди блогер Шаҳноза Соатова.

Блогер, журналист Азиза Қурбонованинг айтишича, хабарнинг фейк эканлигини аниқлаш мумкин.

«Фейк хабарда расм сифатсиз ёки коллаж кўринишида, асосан, фотошоп қилинган бўлади. Унда имло хатолар ҳам кузатилади, шунингдек, унда тилга олинган жойлар ва сана шубҳа остига олиниши керак.

Лекин фейкнинг қизиқ жиҳати, у реал шахслар ва жойлар ҳақида бўлади. Шунинг учун у бемалол ишониш мумкин бўлгандай туюлади. Бироқ қидирув тизимлари орқали ахборотни текширмасдан эълон қилмаслик лозим», – деди Азиза Қурбонова.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, фейк хабарлар ахборот бўшлиғи борлиги туфайли вужудга келади. Шу боис миллий фактчекинг (ахборотнинг ҳаққонийлигини текширувчи) платформасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

4zuihdds_uky6f3ia3oatpz11-ahefst

«Ал Ҳилол»га қарши бу сафарги ўйин финалдек бўлади». Машарипов билан суҳбат ёхуд #FootWeek’да томоша қилинг!

FootWeek лойиҳаси давом этади. Бу дафъа кўрсатув «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига тўғри келди. Жалолиддин …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари