Главная / Жамият / Аграр университетининг Фарғона филиали ташкил этилиши мумкин
Место рекламы

Аграр университетининг Фарғона филиали ташкил этилиши мумкин

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент давлат Аграр университетининг Фарғона филиалини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти аҳолиси азал-азалдан деҳқончилик билан кун кўриб келган. Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта тайёрлаш ва экспортга йўналтириш бўйича жуда катта имкониятлар мавжуд.

dzwsppmjxkt0aqfvq8tl86qvr2fnufee

“Аммо ҳозирги кунда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар етишмаётганлиги сабабли Тошкент давлат аграр университетининг Фарғона филиалини очишни зарур деб биламиз”, – дейилади мурожаат матнида.

Билдирилишича, мазкур университетни тамомлаган олий маълумотли қишлоқ хўжалиги ходимлари (агроном, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ҳоказо йўналишлар) вилоят равнақига катта ҳисса қўшади. Ёшларнинг иш билан таъминланишига ҳам хизмат қилади.

“Шу сабабли, Тошкент давлат аграр университетининг Фарғона филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз”, – дейилади петицияда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

qp_cosiq2wog2j5c7v5k4szsumeyjftj

«Вақф» фонди раҳбари — икки йиллик фаолият сарҳисоби ва олдиндаги режалар ҳақида

Рамазон – Қуръон ва раҳмат ойи. Бу ойда моли нисобига етган мўмин-мусулмонлар закот ибодатини ҳам …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари