Главные новости
Главная / Сиёсат / «Агар вазир талабаларни эшитса балки истеъфо берарди» — Партиялар стипендиялар ҳақида
Место рекламы

«Агар вазир талабаларни эшитса балки истеъфо берарди» — Партиялар стипендиялар ҳақида

Бугун, 28 ноябрь куни Тошкентдаги «Зарафшон» концерт залида сиёсий партиялар вакиллари иштирокида «Олий таълим тизими: Мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари мавзусида «Демократик дебат» ток-шоусининг навбатдаги сони суратга олинди.

Унда 2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари талабалари учун қатъийлаштирилган (400 минг сўмлик) стипендия масаласи кўтарилди ва партиялардан бу борадаги фикр сўралди.

fbkfxagedozmfeeymvxs02azfwlxeyy3Бу масалада биринчи бўлиб ЎзЛиДеП партияси вакили, иқтисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев сўз олди.

«Аввало, талаба учун бу сумма етарлими, деган масалани қўйиш керак. Яқинда Андижон вилояти ҳокими талабалар билан бирга овқатланди. Шу ерда ҳоким тушлик учун 15 минг сўм тўлов қилди ва жойлардаги асл ҳолатни кўрсатиб берди.

Энди ҳисоблайлик, бир талаба нонуштага истеъмол қиладиган маҳсулотларни 10 минг сўм, кечки овқатланишни эса 15 минг деб ҳисобласак, бу тушлик билан 40 минг сўмни ташкил қилади, энди буни бир ойга ҳисоблаб кўринг.

Бу талабанинг фақат овқатланиш харажати, унга бошқа эхтиёжлар учун суммалар қўшилмаган. Демак, талабалар учун тўланадиган стипендияни қайта кўриб чиқиш керак.

Бу масала бизни партия депутатлари Расул Кушербаев ва Абдурашид Абдуқодиров томонидан ҳам бир неча марта кўтарилди», дейди у.

Миллий тикланиш партияси вакили, педагогика фанлари доктори, профессор Нодира Эгамбердиеванинг фикрича, стипендия масаласида муҳокамаларни тўхтатиш пайти келди.

«Яхшилаб қарайлик, бу йил кимларга «Нобел» мукофоти берилди ва нима учун берилди?

Улар иқтисодиётни жамиятда йиғилиб қолган кичик муаммоларни ҳал қилиш орқали ривожлантиришни таклиф қилишмоқда. Хўп, стипендия масаласи олий таълим тизимидаги кичик бир масала. Лекин биз бу мавзуни тўрт ойдан бери муҳокама қиляпмиз. Барча дебатлар фақат шу масала атрофида айланмоқда. Ахир атрофимизда юзлаб ижтимоий муаммолар йиғилиб кетган.

Албатта, биз табақалашган стипендия тарафдоримиз, лекин бу мавзуни ёпиш вақти келди», дея фикр билдирди Нодира Эгамбердиева.

«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Миродил Абдураҳмонов эса кескинроқ фикр билдирди.

«Агар ҳозир Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабаларнинг мана шу ердаги фикрларини эшитаётган бўлганида балки истеъфога чиқарди. Партиямиз бу масалани жуда жиддий масала деб ҳисоблайди ва у тезроқ тўғри ечимини топиш керак», деди у.

«Адолат» СДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари Фаход Ишанкулов қатъийлаштирилган стипендия аввалбошданоқ хато тизим бўлганини таъкидлади. 

«Яқинда олий таълим вазирининг ҳисоботини эшитдик. Унда вазир парламент олдида аввалги, табақалаштирилган стипендияга ўхшаш тизим жорий қилишга ваъда берди.

Ўйлаймизки, бу ваъда амалда ҳам натижаси билан кўринади ва депутатлар томонидан назоратга олинади», деди у.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши бўлими бошлиғи Боймурод Юсупов бир хил стипендия талабаларнинг ўқишга бўлган мотивацияси йўқолишига сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

«Бизнинг Олий таълимдан кўзлаган мақсадимиз фақат кадр чиқариш эмас. Мақсад – малакали мутахассис тайёрлаш. Ҳозир амалда бўлган бир хил стипендия талабаларнинг ўқишга бўлган мотивациясини синдирмоқда.

Стипендияси камайган талаба ҳеч қачон билим олишга интилмайди, у қорин тўйдириши ҳам керак ахир», дейди у.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ec05e009

Кераксиз матоҳни қадрли буюмга айлантириш санъати – Kun.uz’да «Оптимист» лойиҳасининг илк сони

Kun.uz ўз йўналишида ютуқларга эришаётган, ҳаётга позитив нигоҳ билан қарайдиган, қийинчиликларни некбин руҳда енгиб ўтишга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари