Главные новости
Главная / Жаҳон / Афғонистон президенти мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартиришга тайёрлигини билдирди
Место рекламы

Афғонистон президенти мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартиришга тайёрлигини билдирди

Фото: РИА “Новости”

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасида қуролли кураш давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришгани хабар қилинди.

Афғонистон мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини қисқартириш эҳтимолига тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани.

“Биз бунга тайёрмиз. Барча операцияларнинг 94 фоизга яқини афғон кучлари томонидан ўтказилмоқда”, – деди у Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда.

Кобул қисқартириш қай даражада бўлишига рози эканлиги ҳақидаги саволга Ғани барчаси мамлакатдаги шароитларга боғлиқлигини айтди.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасида қуролли кураш давом этмоқда. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари яқин орада кучга кирадиган етти кунлик сулҳ тўғрисида келишувга эришгани хабар қилинди. Ушбу даврнинг муваффақиятли якунланиши ўт очишнинг расман тўхтатилишига, афғонлараро мулоқотнинг бошланишига ва Америка қўшинларининг Афғонистондан якуний олиб чиқилиши учун шароит яратилишига олиб келиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

merq7wrbsot-hpx9hgp-p0k33xwexcq_

АҚШ Афғонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга қисқартиради

Вашингтон Афғонистонда барча сиёсий кучлар вакилларини ўз ичига олувчи “инклюзив ҳукумат”ни ташкил этиш бўйича музокаралар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари