Главные новости
Главная / Спорт / Ҳабиб Нурмагомедов UFC 249 да нокаутга учраган Фергюсонга: Тони, бошингни баланд кўтар!
Место рекламы

Ҳабиб Нурмагомедов UFC 249 да нокаутга учраган Фергюсонга: Тони, бошингни баланд кўтар!

UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC 249 мусобақасида Жастин Гетжига мағлуб бўлган Тони Фергюсонни қўллаб-қувватлади.

Скриншот: Twitter

«Нима бўлган бўлса, ҳаммаси ўтмишда қолди. Тони, бошингни баланд кўтар. Сен ва оиланг билан ҳаммаси яхши бўлади деб умид қиламан. Ўғлинг ҳам катта бўлса, албатта, сен билан фахрланади», — дея ёзган Ҳабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақасида аслида Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилиши лозим эди. Бироқ улар ўртасидаги жанг коронавирус пандемияси сабаб бекор қилинди. Бу улар ўртасидаги жангнинг бешинчи бор бекор қилиниши бўлди.

Тони Фергюсон 2012 йилдан бери илк бор мағлубиятга учратди. У UFC’да 12 та ғалабани қайд этганди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

1f3i9eqfszqbltjrpxdqlx2493e9u_22

New NOBLE – югуриш йўлакчаси тренажёрини харид қилинг ва биз уни уйингизгача бепул етказиб берамиз! Озишни бугундан бошланг!

Югуришнинг инсон соғлиғи учун жуда фойдали эканлиги, ортиқча вазндан халос бўлишнинг табиий ва самарали воситаси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари