Главная / Сиёсат / Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи масаласида фикр алмашди 30 май куни Россияда

Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи масаласида фикр алмашди 30 май куни Россияда

lavrov-kamilov30 май куни Россияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида «Примаков ўқувлари» халқаро форуми ишида иштирок этиш доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари жаҳонда эътироф этилган илмий-экспертлик майдонидан бири ва йирик олим-шарқшунос, Россиянинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, собиқ бош вазири ва ташқи ишлар вазири хотирасига бағишланган форумнинг муваффақиятли ўтказилиши билан Лавровни табриклади.

Учрашувда Ўзбекистон – Россия кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Аввало, Тошкент шаҳрида куз ойида ўтказилиши режалаштирилган президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви кун тартиби юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Музокараларда Россия Президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи иттифоқлик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга аниқ ва узоқ муддатли тус бериш учун алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари