Главные новости
Главная / Жаҳон / АҚШнинг Ироқдаги базаси ўққа тутилиши оқибатида жабрланганлар сони 50 нафаргача етди
Место рекламы

АҚШнинг Ироқдаги базаси ўққа тутилиши оқибатида жабрланганлар сони 50 нафаргача етди

Фото: REUTERS / John Davison

Эрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШнинг Ироқдаги базаларини ўққа тутиши оқибатида жабрланган америкалик ҳарбийлар сони 50 нафаргача етди. Бу ҳақда Пентагон вакили Томас Кэмпбелл маълум қилди.

“Яна 16 ҳарбийда мия-чаноқ жароҳати қайд қилинди. Бугунги кунга келиб 50 америкалик ҳарбий мия-чаноқ жароҳати олган”, деб маълум қилган Кэмпбелл.

Унинг таъкидлашича, жабрланганлардан 31 нафари Ироқнинг ўзида тиббий ёрдам олиб, ўз мажбуриятларини бажаришга қайтган. 18 ҳарбий эса даволаниш учун Германияга жўнатилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп дастлаб Эроннинг зарбалари оқибатида жабрланганлар йўқлигини, кейинроқ эса ҳарбийлар орасида контузияга учраганлар борлигини, бироқ гап жиддий бўлмаган жароҳатлар ҳақида бораётганини маълум қилган.

Америкалик ҳарбийлар 3 январда Бағдод аэропорти яқинида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийни бартараф этишганди.

Эрон қуролли кучлари генералнинг ўлими учун ўч олиш мақсадида америкалик ҳарбийлар томонидан Ироқда фойдаланиладиган иккита объект – Бағдоддан 160 км узоқликда жойлашган Айн-ал-Асад авиабазаси ва мамлакат шимолидаги Эрбил аэропортига ракета зарбалари берган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

755825440606700-680x421

Европа иттифоқи коронавирусга қарши кураш учун 232 миллион евро ажратади

Коронавирус тўлқини Евроиттифоқ иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Бу ҳақда инқирозга қарши кураш бўйича еврокомиссар Янез Ленарчич …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари