Главная / Жамият / АҚШда 70 йил ичида илк бор федерал даражада аёл киши қатл этилди
Место рекламы

АҚШда 70 йил ичида илк бор федерал даражада аёл киши қатл этилди

АҚШ федерал турмасида 1953 йилдан бери илк бор аёл қиши қатл этилди. Ўлим жазоси 2004 йилда ҳомиладор аёлни ўта шафқатсизлик билан ўлдирган 52 ёшли Лиза Монтгомерига нисбатан ижро этилди.

Лиза Монтгомери / Фото: Reuters

Аёл маҳбусни қатл этиш ҳақидаги қарорни АҚШ олий суди қабул қилган. Унинг ижроси ўлимга олиб келувчи инъекцияни киритиш билан амалга оширилган.

Монтгомери 2004 йилда 23 ёшли ҳомиладор Бобби Жо Стиннеттни бўғиб ўлдиргани учун судланган бўлган. Қотиллик қурбони ҳомиладорликнинг 8-ойида бўлган. Монтгомери аёлни ўлдиргач, унинг ҳомиласини чиқариб олиб, ўзиники қилиб кўрсатишга уринган.

Қотил ва қурбон интернет орқали танишишган. Стиннет ит кўпайтириш билан шуғулланган, унинг қотилини эса ёш аёл ўз суратларида ҳомиладор бўлгани жалб қилган. Монтгомери кучук боласи сотиб олиш баҳонасида ўз қурбони билан учрашишга келишиб, унинг Миссуридаги уйига келган.

Терговнинг фикрича, Монтгомери ўз қурбонига ҳужум қилишга пухта тайёргарлик кўрган ва ҳомилани кесарча туғдириш бўйича маълумотларни ўрганиб чиққан. Стиннетни онаси ўлик ҳолда топган.

Полиция саноқли соатларда қотилликни фош қилган. Изқуварлар қотилни унинг компютери IP-адреси орқали аниқлашган.

2007 йил октябрда Миссури суди Монтгомерини айбдор деб топиб, ўлим жазосига маҳкум қилган.

Монтгомерининг ҳимоячиси унинг қатл этилишини ноқонуний ва хато деб атаган. Унинг таъкидлашича, судланувчи руҳий носоғлом бўлган. Шу асосда адвокат президент Доналд Трампга Монтгомерининг афв этилиши илтимоси билан мурожаат қилган. Бироқ айблов қотиллик олдиндан режалаштирилганини таъкидлаган.

Монтгомерининг қатл этилиши 2021 йилда АҚШда федерал даражада амалга оширилган биринчи қатл бўлди. Яна бир эътиборли жиҳати, Монтгомери 1972 йилда АҚШда жиноят кодекси ислоҳ қилингандан кейин қатл этилган учинчи аёл бўлди.

АҚШда федерал даражада ўлим жазосини қайтариш қарори 2019 йил ёзида қабул қилинган. Шу билан бирга штатларга ўз ҳудудларида ўлим жазосини қолдириш ёки уни бекор қилиш бўйича қарор чиқариш уларнинг ўз ҳукмига қолдирилган.

АҚШда 2020 йил 13 июлда 17 йиллик норасмий тақиқловдан кейин федерал турмада илк ўлим жазоси ижро этилганди. Ўшанда 3 кишилик оилани ўлдиргани учун судланган 47 ёшли Дэниэл Люис Ли қатл этилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ijntas_phb0pb_gevrxej-0_e1pjphkh

Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди, дея хабар қилмоқда Kun.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари