Главная / Жаҳон / АҚШ божхонаси OnePlus қулоқчинларини сохта AirPods деб ҳисоблади
Место рекламы

АҚШ божхонаси OnePlus қулоқчинларини сохта AirPods деб ҳисоблади

 Божхоначилар хабарига OnePlus расмий аккаунти изоҳ бериб, қулоқчинларни мусодара қилмасликни сўради.

Фото: OnePlus

Америка божхона хизмати сохта AirPods қулоқчинлари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар қилгач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар уларнинг OnePlus қулоқчинлари эканлигига эътибор қаратишди.

«Бу Apple эмас» деган ёзув остидаги хабар АҚШ божхона ва чегара назорати (CBP) хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинганди. Божхоначилар мусодара қилинган маҳсулотлар Жон Кеннеди номидаги аэропортда мусодара қилинганини маълум қилиб, уларнинг фотосуратларини намойиш этганди.

Маълумот берилишича, 2000 дона қулоқчиндан иборат юк Ҳонгконгдан Невадага жўнатилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар суратлардаги аксессуарлар сохта қулоқчинлар эмас, балки ҳақиқий OnePlus Buds қулоқчинлари эканлигига эътибор қаратишди.

Божхоначилар хабарига OnePlus расмий аккаунти ҳам изоҳ бериб, қулоқчинларни мусодара қилмасликни сўради.

 OnePlus Buds симсиз қулоқчинлари июль охирида тақдим этилганди. Уларнинг нархи 79 долларни ташкил этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

FILE - In this  Sunday, Jan. 19, 2020, file photo, Elon Musk founder, CEO, and chief engineer/designer of SpaceX speaks during a news conference after a Falcon 9 SpaceX rocket test flight to demonstrate the capsule's emergency escape system at the Kennedy Space Center in Cape Canaveral, Fla. Tesla confirmed Thursday, May 28, that CEO Musk will get the first tranche worth nearly $770 million of a stock-based compensation package triggered by the company meeting several financial metrics. (AP Photo/John Raoux, File)

Илон Маск уч йилдан кейин 25 минг долларлик Tesla чиқарилиши тўғрисида ваъда берди

Тахминан уч йил ичида Tesla 25 минг долларлик нархда бўлган ҳайдовчисиз электрмобилларни ишлаб чиқаради. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари