Главная / Жаҳон / АҚШ Афғонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга қисқартиради
Место рекламы

АҚШ Афғонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга қисқартиради

Вашингтон Афғонистонда барча сиёсий кучлар вакилларини ўз ичига олувчи “инклюзив ҳукумат”ни ташкил этиш бўйича музокаралар барбод бўлгандан кейин Кобулга ажратишни режалаштирган молиявий ёрдамни 1 млрд долларга қисқартиришга қарор қилди.

Фото: John Moore / Getty Images

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти баёнотида айтилган.

Таъкидланишича, АҚШ Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва бош вазир, президент сайловларида иштирок этган Абдулла Абдулла “инклюзив ҳукумат” борасида келиша олмаганларидан афсусланиш билдирган.

Шу сабабли Вашингтон “Афғонистон билан ҳамкорлик доирасини қайта кўриб” чиқмоқчи.

“Жумладан, биз Афғонистондаги харажатларимизни чеклашимизни эълон қиламиз ва жорий йилдаги молиявий ёрдамимизни бир миллиард долларга қисқартирамиз”, деб айтилган баёнотда.

Шунингдек, 2021 йилда ҳам молиявий ёрдам 1 миллиард долларга қисқартирилади.

18 февралда Ғани Афғонистонда 2019 йил ўтган президент сайловларининг ғолиби деб эълон қилинган. Бироқ унинг асосий рақиби Абдулла Абдулла сайловлар натижаларини тан олишдан бош тортган.

Айни вақтда мамлакатда қўшҳокимлик юзага келган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

5e78616502e8bd45be7ce4f0-680x382

Испанияда коронавирус сабаб барча профессионал футбол мусобақалари тўхтатилди

Испанияда коронавирус пандемияси сабаб профессионал футбол бўйича барча чемпионатлар тўхтатилди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари