Главная / Иқтисодиёт / 9та корхонада монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади – Ҳукумат қарори лойиҳаси
Место рекламы

9та корхонада монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади – Ҳукумат қарори лойиҳаси

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга оид самарали тизимни ташкил этиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Рақобат соҳасида хавфларни бошқариш ва қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича:

а) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқликни таъминлаш ички тизимини жорий этиш монополияга қарши тартибга солишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади;

б) монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат бошқаруви, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш билан боғлиқ хавфларни самарали бошқариш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун ўз обрў-эътиборга доир йўқотишларини олдини олиш;

бизнес юритишнинг инсофли амалиётини шакллантириш;

в) монополияга қарши комплаенс тизими давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектларида ваколатли шахсни тайинлаш орқали жорий этилади ва қуйидагиларга қаратилади:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз фаолиятини амалга оширишда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш билан боғлиқ хавфларни аниқлаш ва баҳолаш;

давлат органи ва хўжалик юритувчи субъект томонидан монополияга қарши комплаенс фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича чораларга риоя этиш;

давлат органи ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенснинг амал қилиши муҳим кўрсаткичларига риоя этиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;

г) 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш қуйидагилар учун мажбурий ҳисобланади:

давлат бошқаруви органлари;

маҳаллий ҳокимият органлари;

давлат иштирокидаги корхоналар;

д) 2022 йил 1 январдан бошлаб монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш қуйидаги мезонларга жавоб берадиган барча субъектлар учун мажбурий ҳисобланади:

табиий монополия субъектлари;

товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;

охирги уч йилда товар (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори ҳажми 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.

Белгилаб қўйилишича, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида ҳамда юқоридаги мезонларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг самарали йўлга қўйиш учун шахсан раҳбар масъул ҳисобланади.

Монополияга қарши комплаенс тизими 2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида жорий этилаётган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати

1. «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти

2. «Кварц» акциядорлик жамияти

3. «Асака» акциядорлик тижорат банки

4. «UzAuto motors» акциядорлик жамияти

5. «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти

6. «Навоийазот» акциядорлик жамияти

7. «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти

8. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

9. «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

wvz1a12ypb0fqysl7dxnmta7aak7l3ca

3886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди – Меҳнат вазирлиги

Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг 6 ой …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари