Главные новости
Главная / Сиёсат / 9. Файли 16-17.jpeg ки замима шудааст дар он сурат симҳои овезон омадагӣ ва имконияти кур кардани ҳамон кабелҳои кашолшударо медидед.
Место рекламы

9. Файли 16-17.jpeg ки замима шудааст дар он сурат симҳои овезон омадагӣ ва имконияти кур кардани ҳамон кабелҳои кашолшударо медидед.

Аввал хабар қилинганидек, Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирокдаги брифингда 2019 йил якунлари ва 2020 йилга бағишланган режалар хусусида маълумот берди.

Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятининг республика ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7,3 фоизни, саноат маҳсулотларида 6,1 фоизни, қишлоқ хўжалигида 9,5 фоизни, чакана савдо айланмасида 6,1 фоизни ташкил этади. Вилоятнинг йиллик бюджет даромадлари режаси жами 5 триллион 871 миллиард сўм, маҳаллий бюджет 3 триллион 474 миллиард сўм бўлиб, ўтган даврда маҳаллий бюджетга қўшимча 411,3 миллард сўм солиқ тушумлари туширилган.

Вилоят раҳбари барча йўналишлар бўйича эришилган натижалар бўйича маълумот бераркан, муаммолар тўпланиб қолган соҳаларга ҳам бирма бир тўхталиб ўтди. Уларнинг ечими бўйича режаларини маълум қилди.

Шунингдек, тадбиркорлик соҳаси таҳлил этиларкан, вилоят ҳокими 28 кунда 400 нафар тадбиркор турли муаммолар билан мурожаат қилгани, аксарият мурожаатларда озгина эътибор билан ҳал этиш мумкин бўлган муаммолар ҳам тадбиркорлар фаолиятига ҳалигача тўсиқ бўлиб турганини таъкидлади. Брифингда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми пастлиги ҳам танқид қилинди. Айтилишича, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 миллион сўмга етган. Бу кўрсаткич Республикада 7,2 милилон сўмни ташкил этади.

Вилоят раҳбарининг маълум қилишича, Қашқадарёда туризм хизматлари кўрсатиш даражаси ҳам паст. Мазкур йўналишдан келадиган йиллик тушум 2,1 миллиард сўмни ташкил этади. Бу вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг 0,6 фоизини ташкил этади (бир фоиз ҳам эмас). З.Мирзаев айниқса меҳмонхоналар етишмаслигига тўхталиб, Шаҳрисабзда ўтган халқаро анжуманда меҳмонхоналардан бўш жой топиш қанчалик муаммо бўлганини эсга олди.

Таъкидланишича, мазкур муаммога ечим бор. Тўғри, олий даражадаги беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш таклифини ҳамма ҳам бермайди. Аммо стандарт талабларга жавоб берадиган, нисбатан арзон меҳмонхоналар барпо этиб муаммони юмшатиш мумкин, дея таклиф билдирилди.

Олдинроқ вилоят раҳбарининг Қашқадарёда умумтаълим мактабларидаги қатнов сиғими ҳамда вилоятдаги яширин иш ўринларини легаллаштириш хусусидаги фикрлари эълон қилинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари