Главная / Иқтисодиёт / 3886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди – Меҳнат вазирлиги
Место рекламы

3886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди – Меҳнат вазирлиги

Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг 6 ой давомида 8 554та корхонада 21 455та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига жорий йилнинг 6 ой давомида 12 293 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар келиб тушган.

Вазирлик хабарига кўра, шундан 6 498таси қаноатлантирилган, 5 241тасига тушунтириш берилган, 346таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 208таси кўрилмасдан қолдирилган.

Мурожаатларни хусусиятлари бўйича 3 886та нафари ойлик иш ҳақлари ва бошқа тўловлар тўланмаслиги, 1 295та ноқонуний ишдан бўшатилиши, 414та ишга қабул қилишда қонун бузилиши, 388та ишга қабул қилишда рад этилиши, 336та норасмий ишлатилиши, 335та иш вақти ва дам олиш вақти бўйича қонун бузилиши, 36та мажбурий меҳнат, 34та меҳнат шароитлари яратилмаганлиги ва 5 569та бошқаларни ташкил этади.

Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг 6 ой давомида 8 554та корхонада 21 455та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича 3 462та ёзма кўрсатмалар ва 75та тақдимномалар киритилди, 3 886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг доимий тарзда фаолият олиб борувчи, ўзининг шахсини ошкор қилмасдан маълумот бериш имкони бўлган ижтимоий тармоқда dmi.mehnat.uz сайти, қисқа рақамли “1176” ишонч телефон ва @mehnathuquqbot тelegram тармоғи ташкил этилган бўлиб, ушбу тармоққа жами 2 737та мурожаатлар ва хабарлар келиб тушди, дейилади вазирлик хабарида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

lf0x9fuueqdw524cqa4g7ufj_xvgkjyb

UzAuto Motors Расул Кушербаев устидан парламентга арз қилди

«UzAuto Motors» АЖ депутат Расул Кушербаев устидан парламентга арзнома киритган. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари