Главные новости
Главная / Жамият / 297 млн сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди
Место рекламы

297 млн сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди

n8hd7gwoyp5ojowpc3rlcsiy7zfjp8hv

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги фуқаро М.Ш.га тегишли хонадон белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахс ўз уйида жами 72 турдаги умумий қиймати 297 миллион сўмлик спорт озуқаларини ноқонуний сақлаб келаётгани фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

4zr991haufjhwqxrr9loizxpfikyvw3_

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Тошкент давлат юридик университети/Фото: KUN.UZ «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари