Главные новости
Главная / Технологиялар / 23та янги телефонни сотиб юбориб, ўрнига ишлатилган 18та қурилма харид қилган экспедиторга жиноят иши очилди
Место рекламы

23та янги телефонни сотиб юбориб, ўрнига ишлатилган 18та қурилма харид қилган экспедиторга жиноят иши очилди

Пойтахтдаги “Тошкент савдо маркази” МЧЖда экспедитор бўлиб ишловчи, 1990 йилда туғилган Д.А. жорий йил 9 сентябрь куни 244 дона уяли телефон аппарати ва 50 дона косметик воситани юк хати асосида қабул қилиб олади.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, у телефон аппаратлари ва косметика маҳсулотларини МЧЖга топшириши лозим бўлган, бироқ ўзига ишониб топширилган ўзганинг мулкига кўз олайтиришни маъқул деб топган.

Шундан сўнг, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасига йўл олган. Бу ерда 23 та, яъни 18 та “Samsung Galaxy A8”, 4 та “Samsung Galaxy A5” ва 1 та “Samsung Galaxy A3” русумли телефон аппаратларини 5 000 000 сўмга пуллаган. Жиноий қилмишини яшириш мақсадида илгари фойдаланилган 18 та уяли телефон аппаратини сотиб олади ва ўз ишхонасига олиб боради.

Шу куни “Тошкент савдо маркази” МЧЖ омборида вакиллар томонидан буюмлар кўздан кечирилганида эса, улар орасида 5 та “Samsung” русумли телефон аппарати йўқлиги аниқланади. Бу ҳақда “Тошкент-Аэро” ИБК контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимларига хабар берилади.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳри аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Фуқаро Д.А. томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши тугатилиб, судга юборилиш чоралари кўрилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_ugcbmp0ikvfmki25o4imyyhcuyrl1qk

Швецияда илк 5G тармоғи ишга туширилди

Tele2 телекоммуникация компанияси 24 май куни Швецияда янги авлоддаги мобил алоқа тармоғи 5G’ни биринчи бўлиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари