Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / 2020 йилда камида 500 мингта доимий иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
Место рекламы

2020 йилда камида 500 мингта доимий иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда

2020 йил Ўзбекистонда камида ярим миллионта доимий иш ўрни яратиш мўлжалланяпти. Бу ҳақда жорий йилги давлат дастури лойиҳасида айтиб ўтилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Лойиҳага кўра, 500 мингта доимий иш ўрни инвестиция дастури, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобига яратилиши режа қилинган.

Декабрь ойида муҳокамага чиқарилган президент қарори лойиҳасида 2020 йилда 382 минг доимий янги иш ўрнини ташкил этиш прогноз қилинган эди.

Кейинроқ, январь ойида президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида йилига камида 500 мингта янги иш ўрни очиш вазифасини қўйганди.

Давлат дастури лойиҳасида, шунингдек:

  • 264 минг ишсиз шахсни бўш иш ўринларига жойлаштириш;
  • 40 минг шахсни меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • 50 минг ўзини ўзи банд қилган шахсларни вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси билан таъминлаш;
  • 30 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ва грантлар ажратиш назарда тутилмоқда.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

fyzlo_uowl-hpbelr7ovzbzpiuv8t79r

Ташқи ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тўғрисида маълумот берди

2020 йил 19 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида  вақтинчалик бўлиш муддатини узайтиришлари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари