Главная / Жамият / 2020 йил бошидан буён дунё бўйича 30 нафардан ортиқ журналист ўлдирилган
Место рекламы

2020 йил бошидан буён дунё бўйича 30 нафардан ортиқ журналист ўлдирилган

“Чегарасиз мухбирлар” журналистларга нисбатан босимлар кучайганини қайд этган.

Фото: DPA

2020 йил бошидан буён бутун дунё бўйича оммавий ахборот воситаларининг 30дан ортиқ ходими ўлдирилган. Бу ҳақда “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти маълум қилди.

2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни муносабати билан ташкилот БМТда журналистларни ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил лавозимини жорий этишга чақирди.

“Антониу Гутерриш БМТ бош котиблигининг охирги йилида ваколатларидан ОАВ ходимларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш учун фойдаланиши лозим”, деди  “Чегарасиз мухбирлар” бош котиби Кристоф Делуар.

“Чегарасиз мухбирлар” 2020 йилда ОАВ ходимлари ўлими сони аввалги йиллардагига қараганда камайишини коронавирус пандемияси билан боғламоқда. Ташкилотнинг маълумотига кўра, 2019 йилда дунё бўйича 49 нафар журналист ҳалок бўлган.

Шу билан бирга, “Чегарасиз мухбирлар” журналистларга нисбатан босимлар кучайганини қайд этган.

Делуарнинг сўзларига кўра, кейинги ўн йил ичида қарийб 1000га яқин журналист ўлдирилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари