Архивы за день : 06.10.2019

Туркий тилли давлатлар савдо-саноат раҳбарлари Тошкентда учрашди

cozf1okxrczxo7f9xxfdtiqmykxkvppk

Бугун, 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакатлар вакиллари ҳамда кенгаш бош котиби иштирок этди. Йиғилишда Кенгашга аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-саноат ва тадбиркорлик соҳаларида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Адҳам Икромов, …

Подробнее »

Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида жойлашган Анантнага шаҳрида шанба куни содир бўлган граната портлаши оқибатида камида 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси хабар берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа ҳақида батафсил маълумот бермаяпти, фақат жароҳатланганлар орасида полициячи ва журналист борлигини билдирмоқда. Айни пайтда, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, гранатани Кашмирда фаолият юритаётган террористик гуруҳлардан бирининг аъзолари портлатган. Теракт ҳукумат биноларидан бири яқинида содир этилган. Ҳозир жабрланганлар касалхонага ётқизилган бўлиб, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Полиция воқеани текшириш ва жиноятчиларни қидириш билан шуғулланмоқда. Портлаш ҳудуди қуршаб олинган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа гувоҳларини сўроқ қилишмоқда. Кашмирда фаолият юритаётган экстремистик гуруҳларнинг ҳеч бири ҳозирча содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишмаган.

mqyhx4vj36nhgyqindowrushzou5v7eq

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши ходимларининг сонини сезиларли даражада қисқартириш тўғрисида махфий буйруқ берди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилди. Агентликнинг ёзишича, Трампнинг фармони Оқ уй аппарати бошлиғи вазифасини бажарувчи Мик Малвени ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси Роберт О’Брайен томонидан кенгаш ходимларига етказилган. …

Подробнее »
Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари