Главные новости
Главная / Жамият / 2019 йилда аҳоли даромадларини оширишга 3,5 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилади
Место рекламы

2019 йилда аҳоли даромадларини оширишга 3,5 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилади

Мамлакатда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириб бориш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш сиёсати босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 августидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар миқдорда оширилмоқда.

esr7ym41fos1ntujqcnt05byysw_c3g9

Жумладан, 2019 йил 1 августдан Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 223 000 сўм миқдорида белгиланмоқда. Таъкидлаш жоизки, минимал иш ҳақи миқдорининг ошиши ўз навбатида ўртача ойлик иш ҳақини кўпайишига олиб келади.

Иш ҳақи миқдорини ошиши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 21 майдаги 5723-сонли фармонига ўзгартириш киритилиб, жорий йил 1 сентябрдан энг кам иш ҳақи ўрнига киритилаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 577 170 сўмдан 634 880 сўмга оширилмоқда. Ушбу миқдор, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бўлиб иқтисодиётнинг барча соҳаларига, шу жумладан хусусий секторни қамраб олади.

Ушбу оширишлар биргина ижтимоий соҳада фаолият кўрсатаётган 1 млн. 600 мингдан ортиқ фуқароларнинг иш ҳақига тааллуқли бўлиб, улар қаторида 1 млн. 107 минг нафар таълим, 465 минг нафар соғлиқни сақлаш ҳамда 70 минг нафар фан, маданият ва спорт соҳалари ходимларини қамраб олади.

Масалан, ўқитувчининг ўртача ойлик иш ҳақи 2,4 млн. сўмни, врачларда – 2,1 млн сўмни, маданият ва спорт соҳаси ходимларида – 2 млн. сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, мамлакат бўйича 3 млн. 693 мингдан ортиқ пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг моддий таъминоти яхшиланади. Эндиликда, ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори ойига 436 150 сўмни ташкил этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, хусусан минимал миқдорларда нафақа олувчиларга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, мамлакатимизда болаликдан ногиронлиги бўлган 300 мингга яқин шахсларга бериладиган нафақанинг энг кам миқдори 436 150 сўм қилиб белгиланди.

Шу билан бирга, 46 мингга яқин 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсияси энг кам миқдорини белгилашга нисбатан ёндашувлар тубдан қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, янги тартибга кўра, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар пенсиясининг энг кам миқдори – ҳозирги ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади. Мазкур ўзгартириш муносабати билан 25 мингдан ортиқ шахсларнинг пенсияси миқдори 150 фоизга ва – 21 мингга яқин шахсларнинг пенсия миқдори 136 фоизга оширишни таъминлайди.

2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсиясига устама миқдори ҳозирги энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади.

Шунингдек, 2019 йил 1 августдан 1-гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида, яъни 55 750 сўм ойлик қўшимча тўлов жорий қилинади. Бундай шахслар 23 мингдан ортиқни ташкил этади.

Бундан ташқари, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз 83 мингдан ортиқ фуқароларга бериладиган нафақанинг энг кам миқдори ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.

Умуман олганда, мазкур фармонга мувофиқ жорий йилнинг ўзида аҳоли даромадларини оширишга 3,5 трлн. сўмга яқин маблағ йўналтирилади, бу эса – аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган изчил давлат сиёсатининг намунасидир.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

0hh0uuefjstylul4phvtkx_iu_lpn0qx

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали жорий йилда аҳолига 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб беради

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан мунтазам ва сифатли таъминлаш борасида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари