Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / 2018 йилда Ўзбекистонда иқтисодий судлар қарори билан кичик бизнес фойдасига 1 трлн сўм ундирилди
Место рекламы

2018 йилда Ўзбекистонда иқтисодий судлар қарори билан кичик бизнес фойдасига 1 трлн сўм ундирилди

Иқтисодий судлар 2018 йилда 403 344 та ишни кўриб чиқди, даъвогарлар фойдасига 12,6 триллион сўмдан ортиқ маблағни ундириш тўғрисидаги суд қарорлари қабул қилинди. Кўриб чиқилган ишлар сони 2017 йил билан таққослаганда, 16 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»
Фото: «Газета.uz»

Ўтган давр мобайнида энг кўп иш Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент иқтисодий судлари томонидан кўриб чиқилган.

Иқтисодий ишларнинг катта қисми — 264 087 таси бевосита жойларда сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. 3 195 та иш видеоконференция режимида кўриб чиқилди, бу томонларнинг 1,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағини тежаш имконини берди.

Кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир 42 478 та иш кўриб чиқилган, улар фойдасига 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

Йил давомида кўриб чиқилган ишларнинг асосий қисмини маҳсулот етказиш, контрактация, кредит, олди-сотди шартномаларидан келиб чиқадиган ишлар ташкил этди.

Бундан ташқари, Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича Суд коллегияси томонидан 368 та шикоят ва протест назорат тартибида кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан қабул қилинган 224 та қарор бекор қилинди, 66 та суд акти ўзгартирилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

raj4eo2jazvhl11svgcu8j9i5k4cslbu

Андижонда республикадаги энг катта автомобиль бозори очилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида янги автомобиль бозори очилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири воқеа жойидан хабар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари