Главная / Иқтисодиёт / 2-Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги тўғрисида 5 та савол (Global Entrepreneurship Week)
Место рекламы

2-Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги тўғрисида 5 та савол (Global Entrepreneurship Week)

photo_2018-11-08_16-01-08-680x453

GEW – бу нима? – Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги (GEW) – ҳар йилги ўтказиладиган тадбир бўлиб, у бутун дунё тадбиркорлари учун янги ғояларни излашда 160 GEN (Глобал тадбиркорлик тармоғи) мамлакатларини бирлаштиради. Ўзбекистонда GEN Uzbekistan, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси каби ташкилотчилар кўмагида ва GroundZero коворкинг ҳамкорлигида Ҳафталик иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Етук бизнесменлар, ёш тадбиркорлар, молия институтлари, инвесторлар, бизнес уюшмалари, студентлар, фрилансерлар ва бошқа манфаатдор томонларни бир платформада бирлаштириш мақсадида Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги ишга туширилади.

photo_2018-11-08_16-01-01-680x453

GEW доирасида қандай тадбирлар ўтказилади? – Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги стартаплар, таълим ва мартаба, молия, аёллар тадбиркорлиги, бизнесни кенгайиши ва ўсиши, туризм, маркетинг, ахборот-коммуникация технологиялар каби кўплаб соҳаларни ўз ичига олади. 2018 йил 12 ноябрдан 18 ноябргача, тренинглар, тақдимотлар, маҳорат-дарслари, концертлар, b2b-учрашувлари, телемостлар, вебинарлар ва турли хил бизнес мавзуларда панел муҳокамалар бўлиб ўтади.

photo_2018-11-08_16-01-05-680x453

Маърузачилар сифатида ким сўзга чиқади? – Тадбирларда Ўзбекистоннинг етук тадбиркорлар, хорижий ишбилармонлар, бизнес ва экотизим соҳасидаги мутаҳассислар, Ўзбекистон ва хорижий давлат идоралари вакиллари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари сўзга чиқишади. Хорижий маърузачилар орасида Джозеф Кеннет Зеиглер, Rockstarz Asia (Сингапур) Директори, Георгий Цхакайя, GLCC Solutions асосчиси (Грузия), Бобби Хенебри, Henebry Blockchain & Cryptocurrency Consulting, LLC нинг бош директори, Фарис Алами, International Strategic Management’нинг бош директори (АҚШ), Д-р Сергей Тантушян, Cooperation of Eurasia Partnership Foundation директори (Арманистон), Буке Чухадар, Глобал тадбиркорлик тармоғи (GEN) вице-президенти, Ярослав Романчук, «Стратегия» аналитик маркази ижрочи директори, Тадбиркорликнинг ривожлантириш бўйича президент Кенгаши аъзоси (Беларуссия), Эдуард Якубов, Холон Технология Университети президенти (Исроил) каби бизнесменлар ва бошқалар рўйхатимизда бордир.

1-1-680x454

Қайси сессия ва тадбирларга аниқ бориши керак бўлади?

Ҳафталикниниг ҳар бир куни аудитория манфаатларини кўпроқ қамраб олиш учун алоҳида мавзуларга бағишланган:

12.11.2018 (душанба) Бизнес ушрашув ва музокаралар куни

13.11.2018 (сешанба) Тадбиркорлик экотизимни ривожлантириш куни

14.11.2018 (чоршанба) Тошкентдаги инвестициялар ва бизнес куни

15.11.2018 (пайшанба) Инновациялар ва стартаплар куни

16.11.2018 (жума) Молия ва инвестициялар куни

17.11.2018 (шанба) Бизнесда ижтимоий жавобгарлик куни

18.11.2018 (якшанба) Маданият ва Ўзбекистоннинг ҳудудлари билан танишиш куни

Шунингдек, Буҳоро, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида етук тадбиркорлар томонидан 3 та маҳорат-дарслар ташкил этилади.

2-1-680x453

Ҳафталик тадбирларига қанақа қилиб бориши мумкин? – Шунчаки сайтимиз орқали рўйхатдан ўтинг: gew.genuzbekistan.uz, Telegram каналга обуна бўлинг:

GENUzbekistan.uz ёки +998 90 938 00 25 рақамига кўнғироқни амалга оширин.

Батафсил маълумот gew.genuzbekistan.uz сайтида.

Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги – Ривожланиш учун Ҳамкорлик!

photo_2018-11-08_16-00-57-680x453

Янгиликлардан хабардор бўлиш учун куйидаги каналларга обуна бўлинг:

Telegram

Facebook

Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

emomali-rahmon

Раҳмон Роғун ГЭС-ини ишга туширди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи агрегатини ишга туширди ва шу …