Главные новости
Главная / Жамият / АҚШ давлат котиби Майкл Помпео февраль ойида Ўзбекистонга келади
Место рекламы

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео февраль ойида Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2–3 февраль кунлари Тошкентга келади. Бу ҳақда 24 январь куни АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео
Фото: Flickr

Ташриф Помпеонинг Буюк Британия, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонга саёҳати доирасида амалга оширилади.

АҚШ давлат котиби Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ҳамда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади.

Шунингдек, у «Марказий Осиё—АҚШ» («C5+1») форматидаги Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда иштирок этади.

Помпео Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё минтақаси янги стратегиясини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган, дейилади хабарда.

Мавзуга доир: Майк Помпео АҚШ Венесуэлада ҳокимиятни ўзгартириш лойиҳаси устида иш олиб бораётганини маълум қилди

Майкл Помпеонинг Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга ташрифи 3–7 январь кунлари ўтиши режалаштирилганди, аммо Ироқдаги вазиятнинг чигаллашуви, Америка элчихонасида норозилик намойишлари ўтказилгани туфайли ташриф кечиктирилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_kzitg0jl7ylbxmy6zmhqm2wb20non2a

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари