Главные новости
Главная / Жаҳон / Ўзбекистон элчихонаси Туркияда қолган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Место рекламы

Ўзбекистон элчихонаси Туркияда қолган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ушбу мамлакат ҳудудида вақтинчалик бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига эслатма билан чиқди.

Фото: Al Jazeera

«Туркияда COVID-19 эпидемияси туфайли парвозларнинг бекор қилиниши натижасида виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлати ўтган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазолар қўлланилмаслиги ҳақида мамлакат ҳукумати томонидан қарор қабул қилинган эди.

Туркияда эпидемиологик вазият барқарорлашиб бориши, қатор хорижий давлатлар билан авиақатнов тикланиши сабабли Туркия ҳукумати бу йўналишда қўшимча чоралар қабул қилмоқда», — дейилади мурожаатда.

Таъкидланишича, Туркия ИИВ томонидан тарқалган йўриқномага асосан, мамлакат ҳудудини маълум сабабларга кўра тарк этмаган чет эл фуқаролари (транспорт алоқалари тўхтатилган вақтдан вазият нормаллашган муддатга қадар) ҳамда кириш визаси ва вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлати ўтган хорижий фуқаролар Туркиянинг ўз давлатлари билан транспорт қатновига рухсат берилганидан сўнг бир ой ичида чиқиб кетиши ёки виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатини қайтадан расмийлаштириши зарур.

«Шу сабабли Туркия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига Туркия томонидан қабул қилинган ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда коронавирус касаллигидан ўзини ҳимоялаш бўйича барча зарур талабларга риоя этиш тавсия этилади», — дейилади элчихона томонидан.

Аввалроқ Туркия 10 июндан бошлаб 40 та мамлакат билан авиақатновларни тиклаши, рўйхатда Ўзбекистон ҳам борлиги тўғрисида хабар берилганди. Turkish Airlines компанияси 2020 йил 1 июлдан бошлаб Истанбул–Тошкент–Истанбул рейслари йўлга қўйилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳукумати 18 июнь куни мамлакатдаги 81 та вилоятнинг 42 тасида аҳолига жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юришнинг мажбурий тартибини жорий этди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bus-p-xmmhvxbhh2gaf15amy6cy3riyb

Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди

Хитой пандемия сабабли 2020 йил охиригача ўз ҳудудида ҳар қандай халқаро спорт мусобақасини ўтказишдан бош …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари