Главные новости
Главная / Технологиялар / Швецияда илк 5G тармоғи ишга туширилди
Место рекламы

Швецияда илк 5G тармоғи ишга туширилди

Tele2 телекоммуникация компанияси 24 май куни Швецияда янги авлоддаги мобил алоқа тармоғи 5G’ни биринчи бўлиб ишга туширди.

Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинган.

Тармоқнинг биринчи антенна мачталари Стокҳолм, Гетеборг ва Мальмё шаҳарларида ўрнатилган.

Янги технология ахборотни 1 Гб/сония тезлик билан узатишни таъминлайди, бу эса 4G тармоғидан деярли 4 марта тезроқдир. Бироқ айни вақтда мавжуд телефонлардан аксарияти янги мобил алоқанинг барча устунликларидан фойдаланиш имконига эга эмас. Tele2’нинг чекланмаган интернетдан фойдаланувчи мижозлари 5G тармоғига автоматик тарзда уланади.

Таъкидлаш жоиз, Tele2 бу борада ўзининг рақобатчилари – Telia ва Ericsson компанияларини бир кунга ортда қолдирди. Ушбу компаниялар 5G тармоқлари 25 майдан ишга туширилади.

Бу орада Кироллик технология университетининг радиотехника бўйича профессори Енс Сандернинг таъкидлашича, оддий фойдаланувчи 5G тармоққа ўтишда катта фарқни сезмайди. Янги авлоддаги тармоқ саноат – умумий тармоққа уланган қурилмалар, ҳайдовчисиз автомобиллар ва кучли тармоқни талаб қилувчи бошқа жараёнлар учун катта аҳамиятга эга.

Мутахассиснинг таъкидлашича, 5G тармоғи сигнал етарлича кучли бўлмаган жойларда мобил алоқа билан копланганлик сифатини яхшилай олмайди.

5G тармоғи юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлиб, унда ахборотни узатишдаги рекорд тезлик 25 Гб/сонияга етган. Бундай тезлик 8K (Ultra HD) сифатдаги видеони реал вақт режимида трансляция қилиш имконини беради.

Таъкидлаш жоиз, 5G тармоғини синов режимида ишга туширган илк давлат айнан Швеция ҳисобланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

9e9ma6cmabhom1u5iymstn_ipsjpefjz

Android 11 операцион тизими тақдимоти санаси маълум қилинди

Фото: techfusion.ru Google компанияси дастурчилар учун Google I/O анжумани ўтказиладиган санани маълум қилди. Таъкидланишича, анжуман …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари