Главная / Жаҳон / 11 млн кишилик Уханда деярли барча одамлар коронавирусга текшириб бўлинди
Место рекламы

11 млн кишилик Уханда деярли барча одамлар коронавирусга текшириб бўлинди

Хитой мутасадди идоралари янги коронавирус тарқалиши маркази ҳисобланган 11 млн кишилик Уханда вирусга чалинганларни аниқлаш бўйича катта кўламли ишларни деярли ниҳоясига етказишди. Текширишлар ўтказилиши 6 февралда эълон қилинганди.

Фото : ТАСС

Бу ҳақда шаҳар қўмитаси котиби Ма Гоцян маълум қилди.

“Биз 99 фоиз оилани текширдик. Мақсадимиз 11 февралгача барча ишни якунлаш”, деб маълум қилган Ма Гоцян.

Бир неча кун ичида 4,2 млн оила ёки 10,6 млн киши вирусга чалинганликка текшириб чиқилган.

Ма Гоцяннинг таъкидлашича, аҳоли ўртасида касалланганларнинг қолиши хавфини тўлиқ истисно қилиш учун шифокорлар ва Ухан маъмурияти вакиллари барча меҳмонхоналар, ётоқхоналар, уйлар ва хонадонларни икки марталаб айланиб чиқишган. “Биринчи текширувда таҳлиллар вирус йўқлигини кўрсатган бўлса-да, бир кун ўтишини кутиб, сўнгра яна текширувни амалга ошириш керак эди. Фақат шундагина одам вирусга чалинмаганини таъкидлаш мумкин”, деб тушунтирган Ма Гоцян.

Расмий маълумотларга кўра, коронавирусдан Уханда 681 киши вафот этган, 16,9 минг киши унга чалинган. Мингдан кўпроқ уханликлар соғайиб кетган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tvm6lczj6myrli-n_wkvzbgszds8t2xr

«Камолон» маҳалласида турмуш ўртоғини ўлдирган келин ва унинг қариндошига суд ҳукми эълон қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган мажлисда ўтган йилнинг октябрь ойида “Камолон” маҳалласида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари