Главная / Жамият / 1 январгача ҳайдовчилар мобил видеокамерасиз ишлаётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқидан фойдалана олмайди
Место рекламы

1 январгача ҳайдовчилар мобил видеокамерасиз ишлаётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқидан фойдалана олмайди

Ички ишлар органлари ходимларини мобиль видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан йўл-патруль хизмати ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши керак эди.

astyhj1swj4ip7vsvpwv1pfyapbehleg

Қарор билан ЙПХ ходимлари хизмат вазифаларида мобиль видеокамерадан фойдаланишига оид талаб 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

Шунга кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари 2020 йил 1 январгача хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқидан фойдалана олмайди, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно).

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари