Главные новости
Главная / Жамият / 1-синф ўқувчилари февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқади
Место рекламы

1-синф ўқувчилари февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқади

Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳар бир мактаб маъмурияти томонидан мустақил равишда белгиланади

1-синф ўқувчиларининг февралда қўшимча таътилга чиқиши мактаблар маъмурияти томонидан белгиланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилиши лозим.

Хусусан, 1-синф ўқувчилари февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқишлари кўзда тутилган.

Билдирилишича, таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳар бир мактаб маъмурияти томонидан мустақил равишда белгиланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

pfltzylcpewhtjz-wtphqh1ruxfsipe

Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари жамоат фондига маблағ ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари