Главная / Технологиялар / Наҳотки?! 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошиши ваъда қилинди
Место рекламы

Наҳотки?! 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошиши ваъда қилинди

Шу йилнинг декабрь ойидан интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши кутилмоқда, деб ёзади ЎзА. Ўтган йили президентнинг парламентга Мурожаатномасида келгуси йилда интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилиши ҳақида айтилган.

Жорий йилнинг январь ойида ҳам Шавкат Мирзиёев декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлиги 8-10 баробарга оширилиши лозимлиги ҳақида гапириб ўтган эди.

shutterstock_470334791

ЎзА интернет тезлигининг 10 баробар оширилиши билан боғлиқ савол билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик интернет тезлиги масаласи билан “Ўзбектелеком” АК шуғулланишини билдирди.

“Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камоловнинг жавоб беришича, шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги айнан президент айтганидек, 10 баробарга оширилади. Ҳозирда техник ишлар якунига етказилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларда интернет 10 баробарга тезлашиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь куни «Ўзбектелеком» компаниясининг янги директори тайинланганди. Назиржон Ҳасанов «Ўзбектелеком» бош директори вазифасини вақтинча бажарувчига айланди. У компанияда бир йил ичидаги учинчи директор бўлди.

Бироқ компания раҳбариятидаги ўзгаришларга қарамай, Ўзбекистонда октябрь ва ноябрь ойларида интернет сифати анча ёмонлашди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Facebook ва YouTube’га кириш билан боғлиқ муаммолар ҳамон кузатилмоқда. Фойдаланувчиларнинг аксарияти VPN’дан фойдаланишга мажбур бўляпти.

Жорий йилнинг сентябрь ойи охирларида Ўзбекистонда «Ўзбектелеком» монополияси чекланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат раҳбарининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистонда барча провайдерлар учун халқаро тармоқларга бевосита киришни эркинлаштириш режалаштирилмоқда. Президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2020 йил 1 январгача «барча операторларга халқаро телекоммуникация тармоқларига бевосита уланишни эркинлаштириш имконини берадиган» норматив ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш вазифасини топширди. Бу «фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланиш нархини пасайтириш» имконини беради.

Speedtest.net интернет-сервиси маълумотларига кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 124 ўриндан 110-ўринни эгаллади. Сим орқали уланувчи интернет тезлигида мамлакат 130 ўриндан 118-поғонадан жой олиб турибди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

Фото: «Корреспондент.net»

Samsung компанияси Galaxy S10 учун 48 мегапикселли сенсорни яратди

Samsung компанияси мультикамерали смартфонлар учун мўлжалланган 48 мегапикселли Исоcell Bright GM1 ва 32 мегапикселли Isocell …