Главные новости
Главная / Жамият / 1,7 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Место рекламы

1,7 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Тошкент вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида кузатувга олинган  фуқаро М.И. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган.

9tezx_yvpvhshzlz7cmhrwfjrzzvsvrp

Натижада автомашина юкхонасида фуқаро С.Д.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 830,5 миллион сўмлик жами 5935 дона 3 хил номдаги дори воситалари ҳамда бир қанча тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.

Тадбир давомида фуқаро Т.А. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автоулов ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.

Текширув давомида автомашинада фуқаро М.Б.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 893,5 миллион сўмлик 6029 дона 7 номдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 724 миллион сўмлик дори воситалари яширинча олиб кетилаётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

_kzitg0jl7ylbxmy6zmhqm2wb20non2a

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари