Главная / Сиёсат / Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ишдан олинди. У бу лавозимда 3 ой ишлади
Место рекламы

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ишдан олинди. У бу лавозимда 3 ой ишлади

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Вилоят матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирокидаги йиғилишда ташкилий масала кўрилган.

ncuink9b5whsjyrk-acvhx8hbodkb8hh

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Охунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

2018 йилнинг 30 майигача «Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган, июн-июль ойларида Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Улуғбек Охунов 2018 йилнинг 27 июлида туман ҳокимлигига туширилган Олим Муҳаммадиев ўрнига вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлганди.

Эндиликда Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган. У шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

zt9vrqnjfkjpyccqdhhj0yhxecl5dwpp

Зойир Мирзаев ёш фермерлар учун сайёр қабул ўтказди

Шароф Рашидов туман ҳокими Зойир Мирзаев 15 февраль куни ёш фермерлар учун сайёр қабул ўтказди. …